avatar
Куч
12.88
Рейтинг
+4.72

Худайбердиев Сахобиддин Абдурайимович

Мақолалар

Мультимедия тизимлари ва воситалари

Блог им. sakho64

     Мултимедия технологияси 20 асрнинг 90-йилларидан тез суратлар билан ривожлана бошлади. 21 асрга келиб мултимедия технологиялар мултимедия амалий дастурлари яратиш, мултимедия махсулотлари ва хизматлари  асоси бўлиб қолди. Мултимедия компютер техникасида муҳим ўрин эгаллади. Компютер техникасининг ривожига мултимедия технологияларининг таъсири катта бўлди, малумотларни сақлашнинг янги технологиялари яратилди, микропросессорлар тезлиги анчагина ошди.


 


  • Мултимедиа [М-медиа]  атамаси “мульти” — кўп ва “медиа” — муҳит, ташувчи, хабар воситаси маъноларини билдирувчи сўзлар бирикмасидан ташкил топган бўлиб “кўп муҳитлик” деб таржима қилиш мумкин.

  • Мултимедия —бу компютер тизими орқали   матн, товуш, видео тасвир, график тасвир ва анимация каби элементларни бирлаштирувчи замонавий компютер ахборат технологиясидир.

  • Мултимедия  — бу матн, график, анимация, видео, товуш ва нутқ каби берилганларни компютерга киритиш, қайта ишлаш, сақлаш, узатиш ва тасвирлаш  каби амалларни бажарувчи технологиялар мажмуйидир.

  • Мултимедиа-қурилма  — бу товуш, графика ва вдео кўринишли маълумотлар билан ишлашга мўлжалланган компютер қурилмаларидир.

  • Мултимедиали компютер — бу мултимедиа технологиялари асосида ишлай оладиган техник ва дастурий таъминотга эга бўлган компютердир. 


      Мултимедиа тизими  –  бу аудио, видео, анимация  ва график кўринишидаги маълумотларни ҳосил қилиш, қайта ишлаш, сақлаш ва чиқариш каби амалларни бажаришга қаратилган мултимедия воситалари ва технологиялари мажмуидир. Мультимедия тизимининг асосий характеристикаси бу фойдаланувчига аудио, видео, анимация, графика кўринишдаги маълумотларни юқори сифатда намаён этишдир. Шу билан бирга уларнинг озаро боғлиқликда ва бир бирини тўлдирган ҳолда фойдаанинш имкониятининг мавжудлигидир. Масалан, видео филмларда  аудио ва матнли маълумотларни ишлатиш; мусиқа ва қўшиқ матнини бирга ишлатиш орқали ҳосил қилинадиган “караока”; графикли малумотларни мусиқали намойиши бўлмиш “слайд шоу”лар. 


Бугинги кунда мултимедия маълумотларни тасвирлашнинг асосий усуллари қуйидагилардан иборат:


  • Аудио;

  • Видео;

  • Матн;

  • Анимация;

  • Тасвир;

  • Интерактивлик (мулоқатли);


      Мултимедия тизими  техник ва дастурий таъминотлардан ташкил топади. Техник таъминот таътаркибига:


  • График акселаторлар (тезлатгичлар). Замонавий видео карталарнинг барчаси график акселатор ҳисобланади.

  • CD-ROM/RW,DVD-ROM/RW   -оптик қурилмалар.

  • Товуш карталари ва  товуш тизимлари.  Товуш  тизимлари  — бу саббуферлар (кучайтиргичлар)  бўлиб, улар  ўзларига бир неча товуш калонкаларини бирлаштирган ҳолда товуш эшитилишларни бошқаради.

  • Тюнерлар– бу телевизион ва видео магнитафон сигналларини қабул қилиш ва кўрсатиш имконига эга бўлган ТВ-тюнер лар ва радио сигналларни қабул қилувчи FМ-тюнерлардир.

  • Колонкалар  — товуш эшитиш қурилмалари. Улар пассив ва актив турларга бўлинади. Пассив калонкалар товуш карталарининг ички овоз кучайтиргичлари ҳисобига ишлайди. Актив калонкалар ўзларининг товуш кучайтиргичларига эга бўлади, шунинг учун уларда товуш эшитилиши уларда кучлироқ ва сифатлироқ бўлади.

  • Микрафон. Бу қурилма овозли маьлумотларни компютер ҳотирасига киритиш қурилмаси. Микрофон овоз картаси қурилмасига уланади.

  • МИДИ-клавиатураМИДИ стандарти асасида мусиқа ҳосил қилишга  мўлжалланган қурилма бўлиб, товуш картанинг МИДИ разёьмига уланади.  Бу синтезатор клавиатурасига ўхшаган  клавиатура бўлиб унда мусиқали сигналлар компютер сигналларига  ўтказиб беради.

  • Бошқа компютерни ташқи дунё билан боғлайдиган қурилмалар, масалан, рақамли фотоаппаратлар ва видеокамералар,  МП3-плеейерлар каби қурилмалар киради.


     Дастурий таминотга эса мултимедия маълумотларини қайта ишловчи ва техник таъминотни бошқарувчи дастурлар киради. Масалан Wиндоwс Мовие Макер, Соунд Форге, МХ-Флаш ва ҳаказо.


ҳозирги даврда мултимедия технологияси Wеб саҳифалар ва Wеб дастурлар яратишда кенг кўламда фойдаланилмоқда.


Мултимедия қуйидаги турларга бўлинади:


  • Гипермедиа [G-Медиа] –  бу графика, овоз, видео, матн кўринишидаги маълумотларни  гиперматн кўринишида тасвирлаш орқали озаро боғланган мултимедия маълумотларнинг чизиқли бўлмаган муҳитидир;

  • Интерактив мултимедия – бу видео тасвирларни ва овозли маълумотларни мулоқат режимида бошқариш имконини таминлай оладиган мултимедия тизимидир;

  • Жонли видео – бу мултимедия тизимининг  реал вақт мабойнида ишлаш нуқтаий назаридан бериладиган ҳарактеристикасидир.


      Мултимедиятизимлари – ишлатилиш мақсадига кўра уйда, тижоратда ва умумий мақсадларда ишлатиладиган тизимларга ажратилади.


Уй мултимедиятизимлари  вақтни   завқли отьказиш ва дам олиш мақсадида ишлатишга мўлжалланган.   Уй мултимедия тизими – бу мултимедия воситаларининг ўз аро бирлашмаси бўлиб, унинг таркибига уй кинотеатри, мултирум, телевидение, медиа сервер ва аудио тизим кабилар киради. Масалан уй мултимедия тизимига мултирумни мисол қилиш мумкин.


         Мультирум (МултиРоом) – бу ауди ва видео сигналларларни кўп зонали тақсимот қилиб берувчи қурилмадир.  Унинг ёрдамида уйнинг овоз чиқарувчи ва видео кўрсатувчи қурилмалар ўрнатилган ҳоналаридан ташқарида ҳам, масалан, овқатланиш ҳонасида, ванна ҳонада, кутубхонада, гаражда ва  ҳовлида мусиқа эшитиш ва филмлар кўриш  мумкин. Мультирум тизимини бошқариш деворга ёки столга ўрнатилган стационар тугмачали панеллар, масофали бошқариш пултлари ёки сенсорли пенеллар тизими орқали амалга оширилади.


           Медия сервер — бу мултимедиа кўринишидаги маълумотларни ўзида сақловчи қурилмадир. Бу қурилмада видео филмлар, аудио ва фото материаллар сақланади. Медия сервер фақат видео материаллар ёки слайд-шоулар кўрсатиб қолмасдан, яна уларни бир пайтда бир неча видео ва аудио манбаларга транслясия қилиш имконини ҳам яратади.


        Тижорат  ёки умумий мақсадларда ишлатиладиган мултимедия тизимлари иш жараёнини оптималлаштириш, ҳодимларни ўқитиш, видео намойишлар, ва видео конференсиялар  ўтказишга мўлжалланган. Улар маълумотларни қайта ишлаш марказларида, диспетчерлик хизматларида, ўқув заллари ва хоналарида кенг кўламда ишлатилмоқда.


          Ҳозирда мултимедиянинг қуйидаги технологияларидан кенг фойдаланиб келинмоқда:


  • Видеоконференсия;

  • Мултимедияли ўқитиш дастурлари;

  • Електрон газеталар ва китоблар;

  • Овозли ва видео почта;

  • График дизайн воситалари.


        Мултимедиянинг бу келтирилган технологияларидан  инсон фаолиятининг жуда кўп соҳаларида кенг фойдаланилмоқда. Бунга мисол тариқасида қуйидаги соҳаларни келтириш мумкин:


  1. Компьютер ўйинлари яратиш соҳасида;

  2. Таълим соҳасида;

  3. Медицина соҳасида;

  4. Тижорат ва менеджмент соҳаларида;

  5. Ҳарбий соҳада;

  6. Ахборот таъминоти соҳасида (электрон маълумот олиш; электрон энсиклопедия; бадиий луғатлатлар ва таржимон дастурлар);

  7. Санъат соҳасида;

  8. Ижод қилиш соҳасида;

  9. Арҳив иши соҳасида;

  10. Сунъий интелект тизимлари яратиш соҳасида;

  11. Виртуал реалликда (ҳаққонийликда).


 Фойдаланилган адабиётлар


  1. В.Н. Васильев, Ю.В. Гугель, В.П. Гуров Анализ методов передачи видеоинформации в компьютерных сетях  — [pdf]

  2. Технические средства информатизации: учебник / Н. В. Максимов; 2 — е изд., переаб. и доп. — М: ИНФРА М-Норма, 2008

Ўқитишнинг замонавий техник воситалари ва улардан мақсадли фойдаланиш асослари

Блог им. sakho64

    Замонавий технологиялар бир жойда тўхтаб қолмасдан инсон ҳаётини янада яхшилаш мақсадида доимий равишда ривожланиб бормоқда. Замонавий технологияларнинг тез суратда ривожланиши натижасида инсон фаолиятининг ҳар хил соҳаларида янги имкониятлар пайдо бўлмоқда.


      Мултимедиа қурилмаларининг пайдо бўлиши билан инсон ҳаёти янада қизиқарлироқ  ва завқлироқ бўлиб қолди. эндиликда ҳаётнинг ширин лаҳзаларини эслаб туриш учун бу лахзаларни видео камера ёки фотоаппаратлар орқали тасвирга тушириб олиш йетарли. Бу видео филмларни ёки слайд шоуларни сақлаш учун оддий кичик флеш ҳотиралардан фойдаланиш мумкин. Бундан ташқари замонавий мултимедия технологиялари ёрдамида видео филмларга овозлар қўшиб монтаж қилиш имкониятлари ҳам мавжуд.


        Маълумки, ўқитиш воситалари – ўқув жараёнини ташкил этишниг  асосий элементларидан бири ҳисобланади. Ўқитувчининг бош вазифаси талабаларга ўз предметини қизиқарли қилиб кўрсатиш ва шу билан бирга талабаларни фанга бўлган қизиқишларини ортиришдан иборатдир. Бу ўринда ўқитишнинг замонавий техник ва дастурий воситаларидан фойдаланишга тўғри келади. Замонавий мультимедия технологияларидан фойдаланиш ўқитувчининг педагогик маҳоратини, технологик имкониятларини янада кенгайтиради.


     Ўқув жараёнларини  замонавий мультимедия технологияларидан фойдалниш: ўқитувчиларни педагогик маҳоратини оширади;  янги электрон педтехнологиялар яратади; ўқув жараёнини автоматлаштиради; ўқитувчилар ишини енгиллаштириб самарадорлигини оширади; электрон ўқув дарсликлар, тестлар ва боўва электрон ўқув материалларининг   яратилишига олиб келади.


Замонавий қурилмалар – бу ўқув тизимининг кўп самарали техник воситаларидир. Улар таркибига кўпгина жараёнларни моделлаштириш, ўқувчилар билимини амалиётда қўллаш имкониятини берувчи компьютерлар, компьютер маълумотларини ва видеоларни экранда акс эттирувчи  рақамли проекторлар, проекцияли экранлар, кадаскоплар, слайд проекторлар, нусхаловчи доскалар, интерактив доскалар ва видео конференция тизимлари киради.


      Ўқитишнинг аудиовизуал воситалардан ўқув масканларида фойдаланиш ўқувчиларда ўтилаётган фан даражасида маълум бир тассавурлар, қизиқишлар ва кўникмалар ҳосил бўлишида катта аҳамият касб этади. Аудиовизуал воситалар ўқувчининг икки органларига, эшитиш ва кўриш органларига бир пайтда таъсир қиладики, бунинг натижасида уларнинг ўтилаётган дарсни ўзлаштириш даражаси анча юқори бўлади.


   Ўқитишнинг аудиовизуал воситалари сифатида овозли фильмларни, ўқув маскани телевидениясини ва проекторлар билан жиҳозланган мультимедияли компьютер тизимлари кабиларни олиш мумкин. Овозли фильмлар ўқитиш жараёнида катта рол ўйнайди. Овозли фильмлар ўзларида нарсаларни, ҳодисаларни ва жараёнларни ҳаракатланувчи қиёфаларда тасвирлаб, уларни ҳар хил вақтда қайта қайта кўриш имконини яратади. Бунда бир қанча дидактик афзалликлар мавжуд. Масалан ўқитувчи фильмни бир неча марта кўрсатиш, талабалар эътиборини энг керакли воқеа-ҳодисаларга қаратиш, уларни яқиндан кўрсатиш, баъзи жараёнларни секинлатиб кўрсатиш, воқеа-ҳодисаларни кейинги ривожини кўрсатиш каби  имкониятларга эга бўлади.  


Шундай қилиб, фильм кўринишидаги дидактик материал қуйидаги афзалликларга эга бўлади:


  • Маълум бир нарсаларни, воқеа-ходисаларни ва жараёнларни аниқ, қайтарилувчан тарзда кўришни таъминлаш;

  • Харакатни намойиш этиш;

  • Фильмдаги қиёфа ва овоз ёрдамида керакли саволларгажавоб бериш ва бошқа шу каби афзалликларга эга.


     Агар ўқитувчи фильм курсатишдан аввал, ундаги воқеа-ходисалар ҳақида гапириб ундан кайси саволларга жавоблар олишлари мумкин эканлигини ўкувчиларга айтиб ўтса фильм янада қизиқарли ва самаралироқ бўлади.


 

Компьютер мультипликация технологияси

Блог им. sakho64

          Мултипликация ёки анимация ҳосил қилиш деб алоҳида тасвирларни кадрлаштирилган ҳолда суратга олишга айтилади. Одатда мультипликация термини кўпроқ қўлланади. Мультипликация ва анимация терминлари инглизча “multiplication-кўпайиш”,  ” animate-жонлантириш” сўзларидан олинган.  Мультипликация – бу керакли ахборотни кенг аудиторияга қизикарли, ранглар билан безалган ва ифодали узатиш усули ҳисобланади. Компьютер мультипликация технологиясидан мультфилмлар яратишда, реклама ва шоу кўрсатувларда кенг кўлланилади. Ушбу мақолада компьютер мультипликация (анимация) технологияси ёрдамида мультфилмлар яратиш технологияси, ва уларда ишлатиладиган амалий дастурлар ҳақида маълумот берилади.


          Компьютер ёрдамида мультфильмлар яратиш технологиясининг икки қийинчилик томони  мавжуд. Улардан биринчиси, бу техник қийинчилик.  Бунда режиссёр компьютернинг техник ва амалий таъминоти бўйича, рассомлик бўйича ётарли билим ва тажрибаларга, анатомия, физика фанларидан билимларга эга бўлиши зарур.  Бу билимларга эга бўлмасдан экранда тасвирлар тўпламини кетма-кет ҳаракатга келтириш маъносиз, хеч ким томоша қилмайдиган мультипликацияга айланади.


        Техник жихатдан анимация эффектини ташкил зтиш, яъни расмли персонажларни харакатга келтириш учун анимацион дастурлардан фойдаланилади. Хозирда жуда кўплаб бундай анимацион дастурлар мавжуд. Масалан  Adobe Flash, Adobe After Effects, Adobe Photoshop,  Toonz, Toon Boom Studio, Anime Studio ва шунга ўхшаш жуда кўплаб дастурларни келтириш мумкин. Бу дастурларнинг хар бирида кадр ойнаси мавжуд бўлиб, унга ўзоро боғлиқ бўлмаган объектларни ўзининг виртуал қатламига жойлаштириш орқали уларни ҳаракатга келтириш мумкин. Шу билан бирга  бу қатламларни вақт бўйича хусусиятларини ўзгартириш панели маждуд бўлиб, у “Time Line” (вақт чизиғи) деб аталади.  “Adobe Photoshop”да  бу панел “Window” менюсининг “Animation”  буйруғи ёрдамида чақирилади.


Иккинчи қийинчилик томони бу яхши сценарий яратишдан иборат. Мультипликацион фильмлар яратиш бу фильмларнинг  ғоясини ишлаб чиқишдан бошланади. Томошабинларга нимани кўрсатиш керак бўлса, шу тўғрисида бош қотириш керак бўлади, яъни кўрсатиладиган мультфильмни сценарийси яратиш керак бўлади. Мультипликацион фильмларда ҳам  сценарий жуда муҳим ҳисобланади. Сценарийда келтирилган қахрамонлар ва уларнинг характерларини ҳис қилган ҳолда рассом томонидан сценарий  қахромонлари персонажи яратилади. Бунда иш эскизлар яратишдан бошланади. Қўлга қалам ёки ручка олиб сценарий бўйича белгиланган рол қахрамонларининг персонажлари ва уларнинг фильм саҳнасидаги кўринишлари чизилади. Уларни қойил мақом қилиб чизиш сизнинг фантазиянгизга ва рассомчилик санъатингизга боғлиқ бўлади. Тасвирлар чизишда махсус планшетлардан фойдаланган холда тўғридан тўғри компьютер хотирасига жойлаштириш ҳам мумкин.


Яратилган персонажлар ҳаракатини ташкил этишнинг бир неча усуллари мавжуд, яъни:


  • анимация кадрларига ҳар бир тасвир алоҳида чизиш орқали жойланиб  ҳаракатлантириш;

  • анамация кадрига жошлаштирилган тасвирни транформация қилиш орқали ҳаракатлантириш;

  • харакатлантириш керак бўлган персонажларни бир неча қисмларга бўлиб, сўнг шу қисмлар алоҳида  чизилади  ёки расмга тушириш орқали яратиб олинади. Сўнг уларни анимация кадрларига кетма кет жойлаштириш орқали ҳаракатлантирилади. Бундай хаакатлантириш ҳақиқатга яқинроқ ҳисобланади.

  • персонажлар уч ўлчовли фазода моделлаштирилган ва харакатга келтирилган бўлиши мумкин. Уланинг ҳаракати вақт бўйича уч ўлчовли вектор фазодаги нуқталарнинг ўзгаришига боғлиқ бўлади.


           Бу келтирилган усулларнинг ҳар бири учун махсус компьютер дастурлари мавжуд. Масалан фазодаги анимация учун 3D графика маҳсулотлари хизмат қилади. Улардан бири персонажни геометрик шаклини яратса, иккинчиси ранги ва текстурасини ўзгартиришга хизмат қилади, учинчиси персонажни харакатланишини таъминлайди.


          Танланган технология асосида яратилган персонажлар энди рақамли кўринишга ўтказилади. Бу қўп ҳолларда сканерлаш орқали, баъзан рақамли фото аппаратлар билан суратга тушириш орқали бажарилади. Баъзан сканер қилинган расмлар векторли графика элеменлари орқали қайта ишланиб векторли тасвирларга ўтказилиши хам мумкин.


          Сценарий персонажлари тайёр бўлганидан сўнг, улар кадрлаштирилади. Бу босқичда аста секин бўлажак мультфльмнинг саҳна кўриниши қуйилади, асосий кадрлар аниқланади, хар бир объект  танасининг ососий қисмидан то кийимларининг тахланишигача эътиборга олинган холда кетма кет ҳаракатга келтирилади ва бу харакат динамикаси имкон қадар ҳақиқатга яқинлаштирилади. Бунинг учун персонаж  ҳаракатининг барча ҳусусиятллари эътиборга олиниди. Шунинг учун бу энг қийин босқич ҳисобланади. Кейинги босқичда саҳна кўринишларга фон берилади. У статистик тасвир ёки муракаб ҳаракатланувчи динамик тасвир бўлиши ҳам мумкин. Шу билан бирга бу босқичда ёруғлик  ва ранг баланслари,  равшанлик,  товланиш каби параметрлар ҳам ўрнатилади. Охирги босқич бу мульфилмга овоз ёзиш ҳисобланади. Бунда овоз сценарий қаҳромонларининг характерларидан, сценарийда ифода этилаётган воқеа ҳодисаар ҳолатидан келиб чиққан ҳолда берилади  ва бу ҳам имкон қадар хақиқатга яқинроқ қилиб яратилади. Сўнг мультфильм махсус мутаҳасис томашабинларлар хукмига ҳавола этилади ва уларнинг фикрлари инобатга олиниб, мультфильм қайта ишланади. Қайта ишланишлардан ўтиб тайёр ҳолга келган  мультфильм томашабинлар эътиборига ҳавола этилади.


Мультфильм яратиш жараёнининг асосий қисми компьютер технологиялари ёрдамида бажарилади. Масалан юқорида келтирилганToon Boom Studio” амалий дастури ўзининг соддалиги ва кўп имкониятлиги билан мультипликация фильмлари билан шуғилланадиган фойдаланувчиларга жуда қўл келади. 


          Anime Studio амалий дастури эса профессионал даражадаги график студия бўлиб,  унинг ёрдамида видео лавҳалар, мультфильмлар учун юқори сифатли 2D анимациялар ташкил этиш мумкин. Бу дастурни компьютерга ўрнатиш билан “стол монтажи”га эга бўлинади. Унинг асосий ҳусусияти шундан иборатки, унда  бир таянч тасвир алоҳида қисмларга ажратилиб, уларга ҳаракат-анимация берилади.


               Хулоса қилиб айтганда, замонавий компьютер технологияларининг ўрни мультипликация санъатида беқиёс. Бу мақолани ёритишдан асосий мақсад, компьютер технологияларини мультипликацион фильмлар яратишдаги ўрни алоҳида эканлигинигина  исботлаш эмас, балки ёшларни бу соҳага қизиқишларини уйғотиш ва уларни  бугунги мультипликация санъатини ривожига ўз ҳиссаларини қўшишга чорлашдан иборат.


Фойдаланилган адабиетлар


  1. Киселев С.В.,  Средства мультимедиа. Учебное пособие. издание: 2-е. Издательство: Академия , 2012 г. 

  2. М., Диалектика М., о Adobe Photoshop CS и ImageReady CS для Web-дизайна

  3. М., Куприянов Н.И. “Рисуем на компьютере: Word, Photoshop, CorelDRAW, Flash”, 128 стр., С-Пб, Питер, 2005г.

Компьютер вируслари ҳақида нималарни билиш керак.

Блог им. sakho64

      Билингки, агар сизда компьютер бўлса ва у Интернет тармоғига уланган бўлса сиз веб саҳифаларни кезиб юрган вирусларга мижозсиз. Компьютерингизни вируслардан ҳимоя қилиш учун нафақат антивирус дастур ўрнатишни,  балки вируслар нима, улар қандай компьютерингизга келиб қолади шулар ҳақида маълумотга эга бўлишингиз керак.


          Келинг қисқача вируслар тарихига назар солайлик. Компьютер вируси – бу ҳажм жиҳатдан унча катта бўлмаган дастур булиб, ўз ўзидан кўпайиш ва тарқалиш ҳусусиятига эга бўлади. Компьютер вируси термини биринчи бўлиб 1984 йилда дастурчи Ф.Коэннинг “Мустақил яшай оладиган компьютер дастурлари” деб номланган мақоласида келтирилган.


          Биринчи компьютер вируси эпидемияси 1987 йилда тарқади. “Brain” номли вирус бир йилда Америкадаги 18000 компьютерга зарар келтирди. Бу даврда  “IBM” компанияси унчалик қиммат бўлмаган компьютерларни ишлаб чиқарган ва савдога қўйган эди.


          Ўша даврда энг кўп шовқин суронга сабаб бўлган вирус “I love you!” деб номланиб, у бутун дунё бўйича тарқалиб 2 соат ичида бир неча миллион компьютерга зарар етказган. Энг қизиқарлиси бу вирусни яратган Филлипинли талабага жазосиз қолди, чунки бу даврда Филлипин қонунчилигида компьютер вируси яратганларга доир хеч қандай қонуний жазо йўқ эди.


          Аввал вируслар илмий нуқтаи назардан, дастурларни ўрганиш мақсадида яратилган эди. Ахборот технологияларининг ривожланишига монанд равишда  ўз ишини устасига айланган дастурчилар ҳам етишди. Улардан баъзилари ўз ҳаётидан кўнгли тўлмаганлигидан, баъзилари ишдан ҳайдаган бошлиқларига аламидан, яна баъзилари ўзини бутун дунёга кўрсатиш мақсадида оҳирини ўйламаган ҳолда вирус дастурлар ёзади.


 Ҳозирги пайтдаги жуда кўплаб вируслар тижорат нуқтаи назаридан  ёзилмоқда. Вируслар нафақат компьютерингизга зарар келтради, балки улар сизнинг паролингизни, пин-кодингизни  ўғирлаб ўз эгасига жўнатади. Вирус эгаси бу пароллардан усталик билан фойдаланиб сизнинг банкдаги ёки пластик картангиздаги пулингизга хужум қилади. Шунинг учун ҳозирда тез тез электрон тўлов тизимларидан пул ўғирлаш ҳоллари учраб турибди.


          Компьютер вируслари ўз ўзича қаердандир келиб колмайди. Одатда вирус билан зарарланиш қуйидагилар орқали келиб қолади:


  • ихтиётий маълумот ташувчилар (флешка, дисклар) орқали;

  • махаллий компьютер тармоқлари орқали (битта вирус билан зарарланган компьютер тармоқдаги барча компьютерларни тезда зарарлайди);

  • интернет сайтлар орқали (одатда вируслар бепул компьютер дастурлари ичига кириб олади)

  • электрон почта орқали (хатлардага иловаларда, асосан тушинарсиз форматли иловаларда бўлади).


          Ҳар бир вирус ўз мақсадини амалга оширади. Компьютерларни вирус билан зарарланганликнинг энг кўп тарқалган  белгилари қуйидагилардан иборат:


  • ғар хил дастурлар ўз ўзидан ишга тушиб кетаверади;

  • операцион тизим юкланмай қолади;

  • компьютер тез тез “осилиб” колади;

  • интернет сайтлар ойналари ёпилмай қолади;

  • ҳар хил кутилмаган электрон хабарлар кела бошлайди;

  • компьютер экранида тушинарсиз хабарлар ва тасвирлар пайдо бўлиб қолади;

  • компьютердаги папка ва файллар “ярлык” ҳолига ўтиб қолади;

  • Windows иш столи оч кўк рангли бўлиб қолади ва бошқа но одатий холатлар рўй бериб туради.


Биринчи навбатда агар компьютер тармоқга уланган бўлса тармоқ симини узиб кўйиш керак. Бу билан вирусни тармоқ орқали тарқалиши олди олинади. Сўнг тизим администраторини чақириш лозим. Агар буни иложи бўлмаса, компьютердаги барча хужжатлардан дискга нусха кўчириб, бу дискга вирус билан зарарланганлик ҳақида белги қўйиб қўйилади. Сўнг компьютерни антивирусга текширилади ва у қайта юкланади. Компьютер қайта юклангандан сўнг яна бир марта компьютерни вирусга текшириб юбориш керак. Сўнг компьютерда вирус қолмаганлигига ишонч ҳосил қилинг.  Шундан кейин аввал маълумотлар кўчирилган диск ёки флешка вирусга текширилади. Агар бунда вирусдан ҳоли бўлмасангиз мутахассисга мурожат қилиш керак.


          Компьютерларга вирус тушишини олдини олишнинг энг ишончли чораси  компьютерга лицензияли антивирус ўрнатишдир. Агар компьютерингиз интернетга уланган бўлса KIS – Kasperskiy Internet Security   номли антивирусни ўрнатишни маслаҳат бераман. Лицензияли антивирусларни “torg.uz“ эълонлар доскасидаги эълонлардан топишингиз мумкин.  Лицензия муддати 3 ойдан бир йилгача бўлиши мумкин. Антивирус ўрнатгандан сўнг компьютерни ҳафтада бир марта компьютерни тўлиқ вирусга текшириб туриш керак.  


Электрон почта орқали келган кутилмаган хат хабарларни очмаслик керак. Ишончсиз сайтлардан бепул дастурларни юкламаслик керак.  Албатта ташқи дисклардаги ва флешкадаги маълумотларни вирусга текширмасдан компьютерга ёзманг. 


          Шуни алохида такидлаш керакки, битта компьютерга хеч қачон иккита антивурус ёзиб бўлмайди.  Чунки улар бир бирини ишига ҳалақит беради. Натижада компьютерни вирусдан сақлаш даражаси пасайиб кетади.


          Ҳозирги кунда институмиз компьютер тормоғига уланган компьютерларда бир вирус кезиб юрибди. Унинг асосий иши флешкадаги барча файл ва папкаларни  илдиз каталогга бирлаштириб уни “Removable Disk (4GB)”  номли “ярлык”  ҳолига келтириб куймоқда.   Буни оқибатида кўпчилик фойдаланувчилар ўзининг қимматли маълумотларини йўқотиб қўймоқда.  Мен сизларга вирус тушган флешкадаги маълумотларни тиклашни ўргатаман.


Флешкани компьютерга қўясиз, сўнг вирусга текширмасдан “Removable Disk (4GB)” илдиз каталогни очишга харакат қиласиз.  Бунда иккита ҳолат бўлиши мумкин, яъни: 1)илдиз каталог очилиши; 2)илдиз каталог  очилмаслиги мумкин. Агар очилса ундага барча папка ва файллларни компьютерга сақлаб, сўнг флешкани қайта формат қилинг. Агар флешка очилмаса, маълумотларимни йўқотдим деб қўрқиб кетманг. “Total Commander” дастури ёрдамида флешкани очинг ва уни атрибутларини ўзгартиринг. Одатда вирус флешкадаги файл ва папкаларни кўринмас, архивли атрубутларга ўтказиб қўяди. Сиз бу атрубутларни бекор қилинг. Бунинг учун “Total Commander” дастурини инструментлар панелидаги «изменить атрибуты» номли тугмани босиш орқали очиладиган “Изменение атрибутов” ойнасидаги барча белгиланишлар олиб ташланади ва “Ок” тугмаси босилади. Сўнг “Removable Disk (4GB)” илдиз каталогни қўрқмасдан ўчириб ташланг. Бунда илдиз каталогни “Removable Disk (4GB)”  номи ўчади ва номсиз диск расми келтирилга каталог хосил бўлади. Бу каталог ичига кирсангиз, сиз йўқотиб қўйдим деган папка ва файлларингиз турган бўлади. Тезлик билан уларни хаммасини компьютерингизга кўчириб флешкани формат қилиб, унга компьютердаги файл ва папкаларингизни қайта кўчириб олинг. Флешкадаги маълумотларни бир нусҳасини албатта компьютерда сақланг. Чунки флешкада маълумотлар йўқолиб қолиш ҳоллари тез тез учраб туради.